Friday, July 12, 2013

Geografiya-2

Oldingi postlardan birida diniy manba Yerni tekis deyishi haqida eslatilgan edi. Bundan yana bir muammo kelib chiqadi: diniy qoidalarga binoan Ramazon vaqtida dindorlar oftob chiqishidan boshlab to oftob botishiga qadar ro'za tutishlari kerak, yanada aniqrog'i bunday: "...oq ip qora ipdan ajraladigan paytgacha yeb-ichaveringlar. So'ngra kechgacha ro'zani benuqson qilib tutinglar" (Baqara:187). Biroq dindor sayyoramizning shimoliy yoki janubiy qutbiga yaqin joylarda bo'lib qolsa, katta muammo chiqadi: u yerlarda oftob kunlab, haftalab, hatto bir necha oylab hech botmaydi. Ya'ni bir necha oy har sutka (24 soat) davomida "oq ipni qora ipdan" ajratish mumkin. Bir necha oy uzluksiz ro'za tutish dindorni o'ldirishi tayin. Bu muammoga turli dinchilar turli "yechim"lar taklif etishadi (vaholanki, naq xudodan kelgan deb iddao etilayotgan manbaga yechim kiritishning o'zi ikkiyuzlamachilik), masalan, boshqa mamlakatdagi oftob chiqish-botishi vaqtlariga amal qilish, yoki sutkasiga 20 soat ro'za tutish, yoki ro'za tutmaslik va hokazo. Lekin bu dinchilar xudo emas, demak "xudodan kelgan" deb iddao etiladigan manbadagi qoidalarni hech qachon o'zgartira olishmaydi.

Savol:

Nega diniy manbada sayyoraning turli qismlarida oftob chiqib-botishi vaqtlari hisobga olinmagan?

Javob:

Bu diniy manba xudodan kelmagan. Agar rostdan ham xudodan kelganida edi, unda bunday xato gaplar bo'lmas edi, dinchilar undagi muammolarga yechim berishga urinishmas edi.

4 comments:

  1. Фаросатсизлик ҳам эви биланда! Аллоҳ нозил қилган Қуръонни халқларга тушунарли ечим қилиб беришлари учун Пайғамбарларни жўнатган! Нақ Худодан келган каломни ҳамма ўзича тушунаверса сиз каби тупойлар хоҳлаганини тушуниб олаверадию! Албатта ечимни унга лойиқ бўлган зотлар айтиши керак! Улар Пайғамбарлар ва Пайғамбарларнинг меросини олган уламолар бўлишади!Бу ечимларни сизлар айта олмайсизлар! Қуръонда намоз калимаси саксондан ошиқ ерда келган, лекин намозни қандай ўқиш, унинг ракатлари, шарт ва рукнлари Қуръонда келмаган! Буларнинг ечимини Ҳадислардан олинган! Қуръон ва ҳадислар асосида мавжуд категориялар билан қиёматгача юзага чиқиши эҳтимол бўлган муаммоларнинг ечимини уламолар кўрсатиб беришаверади! Бу қоидаларнинг асоси эса Қуръон ва суннат бўлиб қолаверади! Исломда бирор киши "Менга Худодан илҳом келяпти" дея олмайди! Гапини асослаб бера олмаса унга ҳеч ким эътибор қилмайди!Бу иккиюзламачилик эмас, балки илмий майдондаги очиқ жараён! Буларни сиз тушуна олмасангиз, улар хато бўлиб қолмайди! Яъни сиз кўр бўлсангиз, нурни кўра олмасангиз ва кўролмагач, "Нур деган нарса йўқ, у тўқилган" десангиз, нур йўқ бўлиб қолмайди!Яна парод қилдингиз!

    ReplyDelete
    Replies
    1. Ulamolar xudo emas, hatto payg'ambar ham emas. Lekin siz baribir ulamolar payg'ambarlarga teng va ularga payg'ambarga ishongandek ishonish kerak, demoqchisiz. Unda nega shimoliy qutbda qanday ro'za tutish haqida ulamolarning fikri har xil? Turan Dursun degan muftiy "xudo bor bo'lsa ham, u Muhammadning xudosi emas" degan, demak u muftiy bo'lgani uchun unga ishonasiz, shundaymi? Ko'zingizni bog'lamay, Qur'on yozilayotgan paytda qutblar haqida bilishmas edi, deb tan olishga nima xalal beradi?

      Delete
    2. Ислом асосларини билмайсизу, нимага суяниб бунақа тутриқсиз хулосалар чиқаряпсиз??? Демак, дегандан кейинги хулосангиз бирорта илмий асосга эга эмас! Бу гапларингиздан сизнинг қай савияда эканингиз яққол кўриниб турибди! Агар Туран Дурсун шундай деган бўлса, у муфтий дейилмайди ! Ислом асосига кўра унинг ўзи ҳам гапи ҳам бир тийинга қиммат дейилади! ...Ишонасиз, шундайми?, дейишингизга бало борми?! Қуръон нозил бўлаётганда саҳобалар қутб борлигини билишарди, деб ким сизга айтди??! Лекин бу масала юзага чиққанда Ислом илмий асосига кўра уни ҳал қилиш уламоларнинг зиммасида эди ва улар буни мантиқий тарзда ечишди! Қутбдагилар ҳам рҳза тутишлари шарт ва уларда икки ишдан бирини танлаш ихтиёри бор! 1.Қуёш ботадиган энг яқин юртнинг вақтига кўра рўза тутиш;
      2.Макканинг вақтига кўра рўза тутиш! Намоз ҳам шу асосда ҳал қилинади! Ҳозирда 21 соат рўза тутаётганлар бор... Бу сизга алам қилаётгандир, алам қилаётган бўлса бурнингизни тишласангиз ўтиб кетади! Омон бўлинг!!!

      Delete
    3. >Агар Туран Дурсун шундай деган бўлса, у муфтий дейилмайди !

      Lekin Turan Dursun darhaqiqat muftiy bo'lgan, dinni sizdan chandon bilib, Qur'on va hadislarni suv qilib ichvorgan, fatvo chiqarish huquqi bo'lgan: http://www.takvim.com.tr/Guncel/2010/08/12/hedef_komunist_mutfu

      >Лекин бу масала юзага чиққанда Ислом илмий асосига кўра уни ҳал қилиш уламоларнинг зиммасида эди

      Agar Qur'on xudodan kelganida edi, unda shu qutblar borligi haqida oldindan bildirilib, umuman muammo chiqmasdi. Dinchilar bir-biriga zid "yechim"lar o'ylab topishmasdi. Qolaversa, "xudoning gapi" yechim talab etuvchi masalani chiqarishining o'zi mantiqsizlik.

      Delete